Здравствуйте, гость ( Вход | Регистрация )






 
Написать ответ в эту темуСоздать новую тему
> Dunyo Yangiliklari, Eng yangi xabarlar
edisit
сообщение Sep 11 2015, 10:49 PM
Сообщение #1


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 25130
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишларича, Маккадаги жоме масжидига краннинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 87 кишига етган.
Расмийларнинг айтишларича, содир бўлган ҳодисада яна 184 киши жароҳатланган.
Қурилиш кранининг қулаб тушишига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас, аммо ҳодиса еридан олинган суратлардан аён бўлишича қизил рангдаги кран масжид томини ўпириб тушган.



https://twitter.com/hashtag/SaudiArabia?src=hash

 
edisit
сообщение Nov 6 2015, 04:56 PM
Сообщение #2


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 25130
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Прикрепленное изображение



Тожикистоннинг Ҳиссор шаҳрида қовун шаклида қурилган биринчи “Миллий чойхона” очилди dry.gif
 
edisit
сообщение Dec 4 2015, 09:08 PM
Сообщение #3


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 25130
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Nyu-Yorkda O'zbekiston kuni dry.gif


https://www.youtube.com/watch?v=SdsM706LPAo
 
edisit
сообщение Jun 20 2017, 01:03 PM
Сообщение #4


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 25130
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Ота-онам шундай тарбиялаган dry.gif


Прикрепленное изображение



Ўзбекистонлик ёш йигит топиб олган, ичида 100 минг рубл ва банк карталари бўлган ҳамённи эгасига қайтариб берди. Ушбу воқеа интернетда кўплаб олқишларга сабаб бўлди
"Вконтакте" ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Павел Шапкин ўз саҳифасида ичда катта миқдорда нақд пул бўлган ҳамёнини йўқотиб қўйганини ва уни қандай қилиб қайта топилгани ҳақидаги сўзлаб берди. Павелнинг сўзларига кўра, ичида 100 минг рублга яқин пул маблағи ва банк карталари бўлган ҳамённи йўқотиб қўйган ва ҳатто уни қаерда тушириб қолдирганини ҳам эслай олмаган. Лекин бироз вақт ўтиб, унга бир киши қўнғироқ қилиб ва ҳамёнини топиб олганини ва уни қайтариб бермоқчи эканини айтган. "Тасаввур қилинг-а, оддий ўзбекистонлик йигит "ота-онам шундай тарбиялаган" деган сўзлар билан ҳамёнимни ичидаги барча пуллари билан қайтариб берса", — деб ёзади Павел ўзининг хабарида. "Мен бу ҳолатдан жуда чуқур таъсирландим. Шу йигитга ва унинг оиласи учун бу пуллар албатта ортиқча бўлмасди, лекин у шунчаки, мени топиб, ҳаммасини қайтариб берди. Бу йигитнинг қилган ҳайрли ишини таърифларга тил ожиз. Мен ҳатто унинг исмини сўрашни ҳам эсдан чиқарибман, фақат эсдалик учун туширилган мана шу расм бор", деб ёзган Павел Шапкин.

 

Написать ответ в эту темуСоздать новую тему
1 чел. читают эту тему (гостей: 1, скрытых пользователей: 0)
Пользователей: 0


 



Текстовая версия Сейчас: 26th September 2017 - 11:02 PM

Авторы | Контакты |

При любом использовании материалов сайта, гиперссылка обязательнa.

FromUz.Com © — зарегистрированный товарный знак.
Все права защищены. © FromUz.Com 2003—2007, JSC Socialnetworks Inc.

Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100