Здравствуйте, гость ( Вход | Регистрация )






3 страниц V  < 1 2 3  
Написать ответ в эту темуСоздать новую тему
> Адабиёт Бурчаги, Шеърлар ва хикоялар. Кизикарли линклар.
вечный студент
сообщение Aug 8 2011, 12:42 PM
Сообщение #31


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 1286
Регистрация: 18-July 06
Из: планеты Земля!
Пользователь №: 21582



Ўзбекларга нима бўлаяпти? (Хайрулла Ҳамидов)

Борган сари гуноҳ тўляпти,
Ҳолимизга ҳамма куляпти,
Бутун дунё турибди ҳайрон,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Бир пайтлар муаллим бўлган,
Етмиш минглаб ҳадислар билган,
Бухорийни тарбия қилган,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Тўғри йўлни кулиб кўрсатган,
Ҳақиқатнинг ўрнин ўрнатган
Навоийга ҳарф ўргатган,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Тинмас кўча-куйда яллалар,
Қайда қолди гўзал паллалар?
Термизийга айтган аллалар,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Элим сочган даври ҳурликда,
Бугун эса тамом хўрликда,
Пешқадамдир порахўрликда,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Султон бўлган, юрак қўлида,
Ҳукм қилган сарой тўрида,
Хизмат қилар Қозоқ ерида,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Заҳар иси келар болидан,
Ҳароми кўп топган молидан,
Туркман ҳатто кулар ҳолидан,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Йигитлари топиб "дугона”,
Хохлаганда қилар жонона,
Қизларига ҳаё бегона,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Шоирлари мансаб талашар,
Пешволарни мақтаб талашар,
Мўминлари мазҳаб талашар,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Отилгандек мисли палахмон,
Ватангадо ҳолида ҳамон,
Рус ерида хор-у саргардон,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Фарзларига амал қилмайди,
Суннатларни писанд илмайди,
Ҳаққин талаб қилиш билмайди,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Бугун ҳайрон Ибн Синолар,
Мавлони ўтказиб дунёлар,
Тополмас қалбига даволар,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Мўминлиги даводан ташкил,
Ҳаёти кайф-сафодан ташкил,
Эҳсонлари риёдан ташкил,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Қодирийни сотгани етмай,
Беҳбудийни отгани етмай,
Бугун қўймас яхшини тутмай,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Ёқмас биров ҳақ сўз гапирса,
Тағин ҳақни излаб лоф урса,
Дин, деган "дин” сўзин тупурса,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Четдан келган ҳар қандай одам,
Ҳайрон бўлар ташласа қадам,
Ҳамма учун тунда ёққан шам,
Ўзбекларга нима бўляпти?

Қаён борсам халқим қилар тўй,
Мижозича айтилгандек - қўй,
Хайруллони ўйлатар бир ўй,
Ўзбекларга нима бўляпти?
 
edisit
сообщение Sep 18 2012, 08:20 PM
Сообщение #32


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 24263
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Хожи Хаким БОЗОР dry.gif


Прикрепленное изображение



...Кизларжоннинг килиги кил ёради,
Лабларининг шаккари тил ёради,
Кошлари кози булиб юрт сураса,
Киприги жаллод булиб дил ёради.
Кизларжон кизмас бозорни киздирар,,
Богида кушша анорин эздирар,
Усма тортиб кошига киё-киё,
Эр йигитни онасидан бездирар...
 
edisit
сообщение Feb 5 2014, 09:59 PM
Сообщение #33


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 24263
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Прикрепленное изображение



Қор ёғмоқда, оппоқ қор ёғар,
Бу шундай бир ғаройиб қишки...
Юрагида ёзнинг ўти бор,
Кўзларида кўкламнинг ишқи.
Хаёлларим, ўйларим кулар,
Боғлар аро кезинар наво.
Димоғимга келиб урилар,
Қордан ранги оқарган ҳаво.
Амирқул Пўлкан
 
edisit
сообщение Mar 8 2014, 01:17 PM
Сообщение #34


Постоянный участник


Группа: Пользователи
Сообщений: 24263
Регистрация: 25-October 04
Пользователь №: 591



Прикрепленное изображение




Qizlar bugun ajoyib bayramingiz,
Ko'ray bir zum tabassumu-kulganingiz.
Kulganingiz dilga hush yoqar,
Kulmasangiz sizga qaysi yigit boqar
dry.gif
 

3 страниц V  < 1 2 3
Написать ответ в эту темуСоздать новую тему
1 чел. читают эту тему (гостей: 1, скрытых пользователей: 0)
Пользователей: 0

Кураторы отсутствуют...

 




Текстовая версия Сейчас: 30th March 2017 - 07:52 AM

Авторы | Контакты |

При любом использовании материалов сайта, гиперссылка обязательнa.

FromUz.Com © — зарегистрированный товарный знак.
Все права защищены. © FromUz.Com 2003—2007, JSC Socialnetworks Inc.

Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100

Robo://FLeXX